ТАТУда битирувчи магистрларга диплом топширилди
Бугун, 27 июнь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети магистрларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда соҳанинг етакчи корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Содиқов магистрларни табриклаб, «ишонаманки, яқин келажакда орангиздан халқаро аҳамиятга эга IТ-компания раҳбарлари, олимлар, «сунъий идрок», робототехника каби замонавий йўналишларда етакчи экспертлар, вазирлик ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган раҳбарлар етишиб чиқади», – деди ўз чиқишида.
Магистрлар, шунингдек, ота-оналар сўзга чиқиб, ўз навбатида, вазирлик ҳамда университет раҳбариятига, устозларга, ота-оналарга буюк аллома Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мазкур олийгоҳда таълим олишлари учун яратилган имкониятлар, илмий-таълимий муҳит учун миннатдорчилик изҳор этдилар.
Университетда 2019 йилда 14 та мутахассислик бўйича жами 161 нафар ёшлар диссертацияларни муваффақиятли ҳимоя қилиб, «Магистр» унвонига эга бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter