Талабалар учун янги стипендия жорий этилди
Тошкент давлат стоматология институтида ректорат стипендияси жорий этилди. Бу ҳақда ОТМ матбуот котиби Шоҳинур Мирзаев хабар берди.
Институтда 31 январь куни Ректор ва ёшларнинг очиқ мулоқоти ўтказилган.
Стипендия 2008 йил 13 октябрдаги «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорга мувофиқ талабаларни қўшимча рағбатлантириш, уларни фаол яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, муносиб тақдирлаш мақсадида мақсадида жорий қилинди.
Стипендия эгаларини институт илмий кенгаши қарори билан тасдиқланган ишчи гуруҳ аниқлайди. Бундан ташқари ўз устида ишлайдиган илмий изланувчи педагогларнинг «Скопус» тизимидаги халқаро журналларда чоп қилинган ҳар бир мақоласи учун 3 миллион сўм гонорар жорий қилингани маълум қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter