Супер-контракт бўйича қўшимча енгилликлар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ ёшлар ўқиши учун қулай имконият яратиш мақсадида, истисно тариқасида қўшимча танлов ҳуқуқи берилди.
Унга кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Хушнудбек Худойбердиевнинг билдиришича, ўтган йиллари абитуриентларда бундай имконият бўлмаган. Улар қайсидир йўналишга ўқишга кирдими, бошқа йўналишда супер-контрактда ўқий олишмаган. Бу йил эса истисно тариқасида БИРИНЧИ йўналишда ўқишга рухсат берилди. Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас.
Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча супер-контракт нархлари ҳам эълон қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter