Сиртқи таълим тўлов-контракт суммаси камаядими?
«Mening fikrim» жамоавий мурожаатлар порталида сиртқи таълимдаги талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш таклифи билан боғлиқ мурожаат пайдо бўлди.
«Олий таълим муассасаларида сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабалар доимий тарзда таълим муассасасида ўқишмайди, стипендия олишмайди. Аммо уларнинг контракт тўловлари кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабалар билан бир хил.
Таклифим, сиртқи таълим шаклида ўқувчи талабаларнинг контракт тўловлари суммасини камайтириш лозим. Шунда талабалар учун таълим олиш янада осонлашади» дейилади мурожаат матнида.
Ҳозирда 1520 нафар киши таклифни ёқлаб овоз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter