Самарқанд тиббиёт университети делегацияси Санкт-Петербургда учрашувлар ўтказди
Самарқанд давлат тиббиёт университети делегацияси Россияга ташриф доирасида шимолий пойтахт — Санкт-Петербург шаҳрида бир қатор самарали учрашувлар ўтказди.
Санкт-Петербург губернаторининг қароргоҳида, ректор Жасур Ризаев бошчилигидаги СамДТУ делегациясининг Санкт-Петербург вице-губернатори Олег Эргашев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқотда ҳудуд соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси Дмитрий Лисовец, И. И. Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий давлат тиббиёт университети ректори Сергей Сайганов иштирок этди.
СамДТУ делегациясининг И. И. Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий давлат тиббиёт университети ректори Сергей Сайганов билан олиб борган музокараларида минтақадаги тиббиёт техникумларини трансформасия қилишда Россия томонини кўмаклашиши бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳам келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter