Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд тиббиёт институти ташкил топганига 90 йил тўлди

Самарқанд тиббиёт институти ташкил топганига 90 йил тўлди

Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг тарихи узоқ 1930 йилнинг май ойида бошланади, ўша йилни 7 майида Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Кенгашининг 80-сон Қарорига биноан Ўзбек Давлат тиббиёт институтига асос солинган. Институт ҳозирги кунга қадар 40 мингдан зиёд малакали шифокорларни тайёрлаб берган.

Самарқанд давлат тиббиёт институти нафақат мамлакатда, балки минтақада ўз номига эга олийгоҳ. Бу ердан кўплаб академиклар, профессорлар чиқишган. ИИ жаҳон уруши вақтида Ленинград ҳарбий тиббиёт академияси вақтинча Самарқанд тиббиёт академиясига кўчирилган. Қисқа муддат бўлса-да, собиқ иттифоқдаги етакчи тиббиёт олийгоҳининг Самарқандда фаолият юритиши кейинчалик ҳудудда тиббиёт ривожига ҳисса қўшган.

Институтнинг Ахборот-ресурс марказида (АРМ) 300000 ортиқ номдаги нашрлар сақланиши ўзига алохида эътиборни жалб этади. СамДТИ қошида 375 та ётоқ жойига мўлжалланган 1-сон клиника, 200 та ётоқ жойига мўлжалланган 2-сон клиника мавжуд бўлиб улар зарур ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, Самарқанд шаҳрида ва атрофида жойлашган барча даволаш-диагностика муассасалари институт студентларининг амалиёт ўтиш жойлари сифатида СамДТИни клиник базаси ҳисобланади.

Халқаро конференцияда тиббиёт фанининг устувор йўналишлари, фундаментал тиббиёт, инновация ва турли ишланмаларнинг амалий соғлиқни сақлаш тизимига жорий қилиниши муҳокама этилди. Шунингдек, тиббиёт олийгоҳларида ўқув жараёни ташкил қилиниши ва таълим сифатини кўтариш, тиббиёт соҳаси мутахассисларини тайёрлашда СамДТИнинг ҳиссаси ва тутган ўрни ҳақида сўз юритилди.

 Анжуманни ўтказишда Ўзбекистон, АҚШ, Россия Федерацияси, Туркия, Украина, Польша, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг етакчи олий тиббий таълим муассасалари ташкилотчилик қилди.

 Халқаро илмий-амалий конференциянинг очилишида Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Ж.Ризаев, Россия акушер-гинекологлар уюшмаси вице-президенти, РФА академиги Г.Савельева, Саратов давлат тиббиёт университети ректори, профессор А.Еремин, Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети ректори, профессор Ж.Эрдол, Ижевск давлат тиббиёт академияси ректори, профессор А.Шкляев (РФ), Олий бизнес мактаби – Льюис Миллий университети ректори, профессор Дариус Возняк (Польша), шунингдек, Украина, Тожикистон ва мамлакатимизнинг бошқа тиббиёт олийгоҳларининг ректорлари сўзга чиқди.

 Конференциянинг ялпи мажлисида 8 дан ортиқ нуфузли олий ўқув юртларининг олимлари маъруза қилди. 500 га яақин тингловчилар қатнашди. Айтиш мумкинки, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг Марказий Осиё минтақасининг етакчи тиббиёт олийгоҳи сифатида шаклланиши ҳамда замонавий тиббиёт йўналишларининг долзарб масалалари ҳақида маърузалар эшитилди.

Халқаро илмий-амалий онлайн конференциянинг асосий иши 4 та шўъба йиғилишларида давом этди. Унда республикамиз ва МДҲ давлатлари тиббиёт соҳасининг етакчи олимлари маъруза қилди. Замонавий хирургия, педиатрия, акушерлик ва гинекология, ички тиббиёт, неврология, психиатрия ҳамда тиббиётда фундаментал фан ва тиббий таълимнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг