Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш муддати узайтирилди
Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати 10 кунга узайтирилди.
Давлат қабул комиссияси баёни билан Россия Федерациясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим (Ўзбекистон яриморолни Россия ҳудудига ўтганини тан олмаган) ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш муддатлари 10 кунга узайтирилди.
Мазкур ҳудудлардаги ОТМлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари 30 ноябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қримда ўқиётган ўзбекистонликлар Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter