Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прeзидeнт мактаблари учун қабул эълон қилинди

Прeзидeнт мактаблари учун қабул эълон қилинди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Талабгорнинг:

  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
  • фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
  • ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).

Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.

Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг