Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Президент мактаблари» таълим стандарти келажакда барча мактабларда жорий қилиниши лозим — Шавкат Мирзиёев

«Президент мактаблари» таълим стандарти келажакда барча мактабларда жорий қилиниши лозим — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев таълим ва интернет технологиялар соҳаси доирасида ўтказилган видеоселектор давомида «Президент мактаблари»да қўлланилаётган таълим методикаси келажакда барча умумтаълим мактаблари учун жорий қилиниши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

— «Президент мактаблари» бизнинг келажагимиз. Мен нима учун бу мактабларни намуна даражасида қиляпман – келажакда бу мактаблар таълим стандартлари умумтаълим мактабларига, таълим тизимига тушиши керак, локомотивга айланиши керак.

Президент мактабларининг таълим методикаси барча умумтаълим мактабларида қўлланиши лозим. Ҳудудлардаги мактабларда таълим сифати ихтисослаштирилган мактаблардагидан қолишмаслиги керак, — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг