ЎзМУда механика бўйича муҳим илмий семинар ўтказилади
ЎзМУ Механика ва математик моделлаштириш кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, Абдували Бегматовнинг таваллуд топганига бағишлаб, соҳа бўйича илмий семинар ташкил этилмоқда.
Семинар 2019 йил 25 апрель куни бўлиб ўтади.
Профессор А. Бегматов суюқлик механикаси ва амалий математика соҳаларида илмий фаолият олиб борувчи таниқли олим. Унинг илмий изланишлари қуйидаги йўналишларга оид:
-эллиптик ва параболик типлардаги тенгламалар билан тавсифланувчи эркин чегарали (яъни масала қаралаётган соҳанинг ҳаракатчан чегараси тўла ёки қисман номаълум бўлган) масалалар ва интегро – дифференциал тенгламаларни ечиш методлари;
- кўп фазали муҳитлар механикаси ва биомеханика;
- ўзанли оқимлар ва чўкиндилар ҳаракати;
- суғориш ва мелиорацияга оид математик фильтрация масалалари.
Бир қатор олимлар билан олиб борган изланишларида Орол денгизи ва унинг атрофидан туз ва қумларнинг шамол билан кўчиши математик моделини таклиф этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter