Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎзДЖТУ қошида француз тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

ЎзДЖТУ қошида француз тилига ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилади

Фото: «fledu.uz»

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида француз тилига ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ҳалқ таълими вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети муассислигида «Француз тилига ихтисослаштирилган мактаб» давлат умумтаълим мактабини таъсис этиш тўғрисидаги таклифларига асосан, янги мактаб фаолият бошлайди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати расмий «Telegram» каналида хабар берилган.

Қарор лойиҳасида 2019/2020 ўқув йилида мактабнинг 7-8-9-10 синфларига 40 нафардан ўқувчилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган француз тили ва она тили фанларидан тест синовлари асосида қабул қилиниши белгиланган.

Мактаб битирувчилари давлат намунасидаги умумий ўрта таълим маълумоти тўғрисидаги ҳужжатни олади.

Ҳужжатга кўра, мактабни юқори кўрсаткичлар билан якунлаган ва Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган имтиҳон натижаларига мувофиқ бериладиган француз тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган ўқувчилар олий таълим муассасаларининг хорижий тил ва адабиёти, филология ва тилларни ўқитиш, таржима назарияси ва амалиёти йўналишларига (француз тили бўйича) кириш имтиҳонларисиз, квотадан ташқари грант асосида ўқишга қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг