Ўзбекистонлик ёшлар Финляндияга юборилади
Айни кунларда Финляндиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик лойиҳаларини йўлга қўйган бир қатор компания раҳбарлари ва вакиллари таълим соҳаси бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш учун мамлакатимизда бўлиб турибди.
Мазкур ташриф доирасида Финляндиянинг касбий таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича хорижлик инвесторлар ва Навоий вилояти мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда онлайн тарзда иштирок этган SASKY таълими консорциуми директори Антти Лаҳти консорциум фаолияти, имкониятлари ва таълим йўналишлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, учрашув давомида ўзбекистонлик профессионал таълим муассасалари битирувчиларини Финляндияга касбий стажировка учун жалб этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Музокаралар якунига кўра, мазкур лойиҳа учун жалб этиладиган ёшларни 2030 йилгача 10 000 нафарга етказиш режалаштирилмоқда.
Маълумот учун, SASKY касбга тайёрлаш ва таълим масалалари консорциуми 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, асосий фаолияти меҳнат муносабатларини бошқариш, катталар учун, қисқа муддатли, халқаро ва бошқа пуллик таълим турларини таклиф қилиш ҳисобланади. Шунингдек, компания юқоридагиларни қўллаб-қувватлаш учун бошқа ўқув, таълим ва маслаҳат хизматларини кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, компания катталар таълими, шогирдлик ва иш соҳасида хизматларни ривожлантириш билан шуғулланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter