Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Финландия таълим тажрибаси жорий этилади

Ўзбекистонда Финландия таълим тажрибаси жорий этилади

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида ўқув дастурлари ва фанларнинг узлуксизлиги ҳамда узвийлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Узлуксиз таълим тизимининг узвийлигини таъминлашни янада такомиллаштириш юзасидан қуйидаги вазифалар белгиланган:

1 ой муддатда «Узлуксиз таълим дастурлари» мажмуаларини тақриздан ўтказиш ва инглиз тилига таржима қилган ҳолда хорижий экспертларга бериш;

22 та фан кесимида узлуксиз таълим тизимида узвийлик муаммоларига бағишланган илмий амалий анжуманлар ташкил этиш;

2021-2022 ўқув йили бошлангунга қадар Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида янгиланган ўқув дастурлари ва дарсликлар асосида дарс берувчи ўқитувчилар учун махсус ўқувлар, семинарлар ташкил этиш;

2 ой муддатда Финляндия таълим тажрибасидан Ўзбекистон узлуксиз таълим тизими ўқув дастурлари, дарслик ва ўқув адабиётларга сингдириш мумкин бўлган жиҳатларини ўрганиш ва жорий этиш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг