Ўзбекистон ОТМларида қанча педагог тайёрланмоқда?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги юртимизда тайёрланаётган педагог кадрлар бўйича статистик маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистонда педагогика соҳасига ихтисослашган 7 та олий таълим муассасасида соҳанинг асосий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича жами 50 077 нафар педагог кадрлар тайёрланмоқда. Жумладан:
-Жиззах ДПИ – 9734 нафар;
- Навоий ДПИ – 8874 нафар;
- ТДПУ – 8560 нафар;
- Нукус ДПИ – 8153 нафар;
- Қўқон ДПИ – 7894 нафар;
- Тошкент вил. Чирчиқ ДПИ – 5063 нафар;
- ТДПУ Термиз филиали – 1136 нафар.
2019-2020 ўқув йилида педагогика таълим йўналишларида мақсадли қабул жараёнлари кенгайтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter