Навоий вилоятида янги университет ташкил этилди
«Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–186-сон, 31.03.2022 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди.
Университетда саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.
Қарорга кўра, Университет ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
- Нукус кончилик институти;
- «Навоий» илмий-технология саноат парки;
2022/2023 ўқув йилида:
- Кармана политехника техникуми;
- Ғозғон политехника техникуми.
Университет ҳузуридаги техникумларда саноат, кончилик, металлургия, машинасозлик, қурилиш, энергетика, электротехника, хизмат кўрсатиш йўналишларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Университет юқори курс талабалари иш ҳақи тўланадиган тизим орқали банд қилинади, жумладан амалиёт ўташда ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш чоралари кўрилади.
Университетда 2023/2024 ўқув йилидан техника йўналиши бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter