Мактабларда янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Facebook»даги саҳифасида маълум қилди.
Вазирнинг қайд этишича, Президент фармонига биноан Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистон аҳолисига 31 августдан 4 сентябргача дам олиш кунлари этиб белгиланган. Мактаб ўқитувчилари ҳам ушбу дам олиш имкониятидан тўлақонли фойдаланиши учун янги ўқув йили 5 сентябрдан бошланади.
«Бу борада ички туризм имкониятларидан оилавий фойдаланишни режа қилган, лекин фарзанди ўқишга чиқиши муносабати билан иккиланиб турган ота-оналарга ҳам қўшимча имконият яратилди», дея изоҳ қолдирган Шерзод Шерматов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter