Магистратура қабул квотаси тасдиқланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024/2025 ўқув йилида мамлакатимиз олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти эълон қилинганини маълум қилди.
Магистратура мутахассисликлари учун давлат ОТМларида жами 17 500 та ўрин ажратилган.
Давлат гранти учун ажратилган квоталар — 9 365 та. Шундан ўзбек тили — 8 092 та, рус тили — 1 273 та.
Контракт — 8 135 та квота, шундан ўзбек тили — 6 539 та, рус тили — 1 596 та.
Аввалроқ давлат ОТМларида янги ўқув йилининг бакалавриат босқичи учун таълим йўналишлари, тиллар, йўналишлар ва ОТМлар кесимида қабул квоталари эълон қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter