Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кун фотоси: Зироат Мирзиёева Қашқадарёдаги мактабда

Кун фотоси: Зироат Мирзиёева Қашқадарёдаги мактабда

Фото: «yuz.uz»

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида 17-сонли ногиронлиги бор болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида бўлди. 

Бу ерда фонд кўмагида «Zamin Education» информатика синфи замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Шунингдек, «Замонавий ёрдамчи асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш» лойиҳаси доирасида 24 та фронтал ва 12 та якка тартибдаги ўқув хонасига замонавий ФМ тизимлари ўрнатилди.

«Мен эшитяпман!» лойиҳаси доирасида Қаршидаги мактабнинг барча ўқувчилари диагностикадан ўтказилди ва 413 нафар ўқувчига 2 тадан замонавий рақамли эшитиш аппарати топширилди. 
 
«Бизнинг барча ҳаракатларимиз сизнинг эртанги кунингиз учун бўляпти. Мақсадимиз аниқ – чуқур билим олинг, билимларингизни ҳаётда қўлланг ва жамиятда ўз ўрнингизни топинг. Умид қиламанки, сиз илм йўлида ҳеч қандай тўсиқларга учрамайсиз. Келажакда катта зафарларга эришасиз», — дея таъкидлади Зироат Мирзиёева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг