Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади

Кириш имтиҳонида энг юқори балл тўплаган 200 нафар талабага Президент гранти берилади

Фото: Xabar.uz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Президенти грантини ажратиш тартибини ишлаб чиқиши белгиланган. Бу ҳақда муҳокама қўйилган 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида келтирилган.

Ушбу мақсадда ОТМларга кириш имтиҳонларида балл тўплаган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотларни назарда тутувчи ягона электрон реестрни шакллантирилади.

Президент грантини ютган талабага ўқишни битиргунига қадар амалдаги Президент стипендияси миқдорига тенг бўлган Президент гранти стипендиясини тўланади. Лекин ўқув семестри якуни бўйича барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлиб, битта фандан ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» баҳо бўлмаганда, ушбу тоифадаги талабаларга келгуси семестрлар мобайнида Президент гранти стипендияси берилмайди.

Бундан ташқари, магистратура ва докторантурада ўқиётган иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида Президент давлат стипендияси квоталари сони камида икки баробарга оширилади.

Ўзбекистондаги хорижий ва қўшма олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг