Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳа университети ректори талабалар билан «очиқ мулоқот» ўтказди

Инҳа университети ректори талабалар билан «очиқ мулоқот» ўтказди

27 август куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ректор Музаффар Жалолов билан «Очиқ мулоқот» бўлиб ўтди, унда талабалар тўғридан-тўғри турли мавзуларда саволлар бериш имкониятига эга бўлдилар.

Учрашувда 70 дан ортиқ талабалар иштирок этдилар ва ўз саволлари билан ректор Музаффар Жалоловга шахсан мурожаат қилдилар. Шунингдек, тадбирдан бир неча кун олдин ректорга юборилган талабалар мурожаатларига жавоб берилди. Ҳаммаси бўлиб, университет фаолиятининг турли соҳаларига тегишли 50 га яқин саволлар келиб тушди.

Биринчи навбатда М.Жалолов 2021-2022 ўқув йилида таълим шакли билан боғлиқ саволларга жавоб берди. Хусусан, Инҳа ректори таълим анъанавий шаклда бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, ректор Инҳа университетининг келгусида қандай режалари борлигини айтди. Хусусан, кадрларни қайта тайёрлаш, дастурлаш курсларини очиш, шунингдек талабаларга таълим бериш шароитларини оптималлаштириш каби режалар қўйилганлиги айтилди.

Бундан ташқари, «очиқ мулоқот» пайтида талабалар бир қанча таклифларини айтдилар, ҳамда уларга таклифлар инобатга олиниб кўриб чиқилиши айтилди.

Хулоса қилиб айтганда, университет раҳбарияти ва Инҳа талабалари бундай учрашувларни «очиқ мулоқот» форматида мунтазам ўтказишга тайёр еканликларини билдиришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг