Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди коллежларда ўқиш пуллик бўлади

Энди коллежларда ўқиш пуллик бўлади

Фото: «uz24.uz»

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб олдинги, 11 йиллик мажбурий таълим тизимига ўтиш муносабати билан коллежлар фаолиятини қайта ташкиллаштиришга қарор қилинди. Бундан буён Ўзбекистондаги барча коллеж туридаги ўқув муассасаларида ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади, деб хабар қилди «Sputnik».

Бепул  ўқиш фақат алоҳида тоифадаги фуқаролар, жумладан кам таъминланган оилалар учун сақланиб қолади.

Қарорда айтилишига кўра, давлат бепул ўқиш учун грантлар ажратади. Грант асосида ўқишни битирган талабалар ўз касби бўйича вилоятларда камида 3 йил меҳнат қилишлари шарт бўлади.

Ҳужжатда қайд этилишига кўра, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши режали тартибда қисқартириб борилади. Уч  йилдан кейин эса, 2017 йилда ўқишга кирган талабалар битирганидан сўнг, коллежларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши тўхтатилади.

Шундан сўнг коллежлар ўқувчиларининг контракт пули, улар бириктирилган муассасалар, саноат корхоналари ва банклар ҳомийлиги асосида кун кечиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг