ДХХнинг ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда. Унга ўқитувчилар ишга таклиф қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.
Мазкур лицейига юқори билим даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчилар ишга таклиф қилинмоқда.
«Темурбеклар мактаби»нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига мактабнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади.
«Темурбеклар мактаби» ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:
- ўқитувчилар учун 5 баробар;
- психолог учун 3 баробар;
- ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари учун 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.
«Темурбеклар мактаби»га қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:
-она тили ва адабиёти; -рус тили ва адабиёти; -тарих; -инглиз тили; -физика; -астрономия; -алгебра; -геометрия; |
-кимё; -биология; -география; -маънавият асослари; -давлат ва хуқуқ асослари; -жисмоний тарбия; -информатика ва ахборот технологиялари; -чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик. |
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.
«Темурбеклар мактаби»нинг манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ институтига (Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter