Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчида мактаб директори ўринбосари ўқувчини уриб, ҳақоратлашда айбланмоқда

Чироқчида мактаб директори ўринбосари ўқувчини уриб, ҳақоратлашда айбланмоқда

Фото: Google.com

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида мактаб директори ўринбосари ўқувчини синфхонада, ўқувчилар кўз ўнгида уриб, ҳақоратлашда айбланмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ХТБга асосланиб «Ўқитувчи» каналида маълумот берилган.

2019 йил 25 октябрь куни Чироқчи туманидаги 89-умумий ўрта таълим мактабининг ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев 8-«б» синф ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини синфхонадаги ўқувчилар олдида ургани ҳамда шаъни ва қадр-қимматини ерга урувчи ҳақоратли гапларни айтгани хабар қилинган. Шу сабабли ўқувчининг бобоси Х.Тўраев мактабга келиб А.Худайбердиевга нисбатан у айтган ҳақоратли гапини исботлаб беришини, агар исботлаб бермаса унга нисбатан эътироз билдириб тегишли жойларга мурожаат қилишини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан 89-умумий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев қаерда экани суриштирилган. Ўрганиш давомида у 2019 йил 28 октябрь куни соати 12:00дан туман тиббиёт бирлашмасидаги терапия бўлимида ётиб даволанаётгани аниқланган. А.Худайбердиев билан суҳбат ўтказилганда, ўқувчиси Холдоров Жамшид Бобур ўғлини урмагани ва ҳақорат қилмаганини билдирди.

89-умумий ўрта таълим мактаби ўқув тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари А.Худайбердиев касалхонадан чиққандан кейин фаолияти тўлиқ ўрганилиб, амалдаги қонунчиликка асосан чора кўрилади. Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ўрганиш ҳолатлари давом эттирилмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг