Биометрик паспортга эга абитуриентлар кириш имтиҳонларини топширолмайдими?
Халқ таълими вазирлиги томонидан 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари 2022-2023 ўқув йили олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID-карта олишлари лозимлиги ҳақида маълум қилган эди. Бу эса айрим абитуриентларда турли саволларни келтириб чиқармоқда.
Давлат тест марказининг маълум қилишича:
- жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади;
- рўйхатга олишда абитуриентларнинг расми ва паспорт маълумотлари Давлат персоналлаштириш марказидан онлайн режимда олинади;
- бунинг учун абитуриентда биометрик паспорт ёки ID-карта бўлиши лозим;
- биометрик паспортга эга бўлган абитуриентлар ID-карта олишлари шарт эмас.
Абитуриентлар биометрик паспорт билан ҳам my.dtm.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Эслатби ўтамиз, апрель ойи охирида тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари аниқ бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter