ДТМ сайтида барча абитуриентларнинг баллари очиқ эълон қилинмоқда

Давлат тест марказининг mandat.dtm.uz сайтида барча абитуриентларнинг баллари очиқ ва шаффоф эълон қилинмоқда. Бу ҳақда блогер Хушнудбек Худойберганов хабар берди.
«Яъни Сиз ўз йўналишингизни танлаб, Сизнинг рақибларингиз неча балл олганини, Сиз нечанчи ўринда турганингизни, кириш учун имкониятларингиз қай даражада эканлигини мандатни кутиб ўтирмасданоқ билишингиз мумкин»,-дейилади хабарда.
Ушбу сайтда барча абитуриентларнинг исм-фамилияси, тест топширган куни ҳамда баллари кўрсатилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter