Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2019—2020-ўқув йилидан коллежларда 6 ойдан 2 йилгача таълим берилади, ўқишга эса 11 синф битирувчилари ихтиёрий равишда қабул қилинади

2019—2020-ўқув йилидан коллежларда 6 ойдан 2 йилгача таълим берилади, ўқишга эса 11 синф битирувчилари ихтиёрий равишда қабул қилинади

Фото: «Tusspo.uz»

2019—2020-ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар коллежларига умумтаълим мактабларининг  11 синф битирувчилари ихтиёрий равишда ўқишга қабул қилинади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан белгиланди.

Фармонга кўра, 11 синф битирувчилари бу ерда мутахассислик ва касбга эга бўлишади. Ўқиш даври эса танланган ихтисосликдан келиб чиқиб 6 ойдан 2 йилгача давом этади. 

Касб-ҳунар коллежларига 2017—2018-ўқув йилига қадар (ушбу ўқув йили қўшилган ҳолда) ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ўқишни ўзлари таълим олаётган касб-ҳунар коллежларида амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда тугатадилар.

Фармон Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 25 январда имзоланди. Унинг матни ЎзАда эълон қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг