2 август кунги тест натижалари эълон қилинди
![2 август кунги тест натижалари эълон қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/3/4/720_460_95_3483919101.jpg)
Давлат тест маркази бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2 август куни топширилган тест синовлари натижаларини эълон қилди.
Унда кузатилган энг юқори баллар:
а) кундузги таълим шакли бўйича:
- Tошкент ахборот технологиялари университетининг 5330501 – Компьютер инжиниринг таълим йўналиши – 187,9 балл;
б) сиртқи таълим шакли бўйича:
- Tошкент давлат техника университетининг 5310900 – Mетрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти таълим йўналиши – 158,2 балл;
в) кечки таълим шакли бўйича:
- Tошкент давлат шарқшунослик институтининг 5231006 – Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик: Хитой таълим йўналиши – 136,8 балл.
Кеча ва аввалги куни тест топширганлар ўз балларини cabinet.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетларига кириб текшириб олишлари мумкин. Бунинг учун паспорт серияси ёки ID кодни киритиш кифоя.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter