Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон интернет-фойдаланувчиларининг энг оммавий сервислари, иловалари ва телефонлари

Ўзбекистон интернет-фойдаланувчиларининг энг оммавий сервислари, иловалари ва телефонлари

Фото: «Intarget.uz»

«Intarget.uz» компанияси «Миллий маркетинг маркази» ассоциацияси билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон интернет-статистикаси махсус сонини чиқарди. Унда фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларга қанча киргани, энг оммалашган мобил иловалар топ-рўйхатлари ва бошқа муҳим маълумотлар келтирилди.

Ўзнетнинг энг оммалашган 10 сайти рўйхатида, Миллий қидирув тизими (www.uz) талқини бўйича, 2018 йилнинг 15 январь ҳолатида суткасига 330 минг ташриф кузатилган www.daryo.uz янгиликлар сайти етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда яна бир янгиликлар сайти — www.kun.uz, учинчи ўринни эса спорт янгиликларини ёритувчи www.stadion.uz сайти банд этган.

Ўзбекистонлик интернет-фойдаланувчилар орасида «Одноклассники», «Facebook» ҳамда «ВКонтакте» ижтимоий тармоқлари жуда оммалашган. Мисол учун, икки миллион фойдаланувчи «Одноклассники»га мунтазам кириб туради, «Facebook» аудиторияси эса «Instagram» билан биргаликда 1 млн. 600 мингдан ошади.

«Google» Ўзбекистондаги энг оммалашган қидирув тизими ҳисобланади. Унинг хизматларига интернет-фойдаланувчиларнинг 76 фоизи, «Яндекс»га эса 19 фоизи мурожаат қиляпти.

«Telegram» Ўзбекистондаги энг урф бўлган мессенжер, мамлакатимиздаги телеграм-каналлар орасида  ҳар бири 217 мингдан ортиқ аъзо тўплаган «Прикол» ва «kun.uz» етакчи саналади.

Энг кўп ишлатилаётган интернет-браузер – «Chrome» бозорда 55 фоиз улушга эга, иккинчи ўриндаги «Safari» 15 фоизлик улушга эга.

Мобил интернетдан фойдаланувчиларнинг қурилмаларига энг кўп ўрнатилган амалий тизим «Android» (58 фоиз) ҳисобланади, ажабланарли жиҳати, иккинчи ўринда –бозорнинг 14 фоизини ишғол этган «Simbian OS», бу борада «iOS» (10 фоиз) учинчи ўринда.

Ўзбекистон мобил интернет фойдаланувчиларининг қайси русумдаги телефонлардан фойдаланишаётгани ҳам қизиқ.

Бу жабҳада «Samsung» (42 фоиз) телефонлари етакчи, иккинчи ўринда «бошқа» вендорлар (19,8 фоиз), учинчи ўринни эса, яна бир кутилмаган ҳолат, бозордаги 16,44 фоиз улуши билан  «Nokia» телефонлари банд этган. Бу бозорларимизда «Apple» (10,28 фоиз), «Xiaomi» (3,68 фоиз) ёки LG (3,22 фоиз) каби дунё тан олган брендлар эмас, балки «Nokia»нинг тугмали телефонлари харидоргир эканини англатади. «Huawei» телефонлари оммавийлиги йил давомида (2016 йил декабрь — 2017 йил декабрь)  деярли икки карра ошса-да, бироқ уларнинг мамлакатимиз бозоридаги улуши бор-йўғи 2,16 фоизни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг