Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар узун бўйли одамлар паст бўйли одамларга қараганда ақлли эканлигини исботладилар

Олимлар узун бўйли одамлар паст бўйли одамларга қараганда ақлли эканлигини исботладилар

Фото: Men’s LIFE

Америкалик тадқиқотчилар 500 000 талаба маълумотларини  бўй узунлиги уларнинг академик кўрсаткичларига қанчалик боғлиқлигини аниқлаш учун таҳлил ўтказдилар. Қуйида натижаларнинг асосийлари санаб ўтилган:

• Баланд бўйли одамлар гуманитар ва техник фанларда яхши натижаларга эришадилар.

• Энг баланд бўйли талабалар ўқишларида энг паст бўлганларга қараганда анча яхши натижаларга эришадилар.

• Ўртача, баланд бўйли одамлар интеллектуал вазифаларни яхшироқ бажарадилар.

Олимлар миянинг ўсиши ва ривожланиши болалик давридаги саломатлик ва турмуш шароити каби умумий омиллар билан боғлиқ деган хулосага келишди.

Шундан сўнг, шифокорлар инсонларнинг соғлиғи, таомланиши ва генетик келиб чиқишини истисно қилишди, аммо баланд бўйли инсонлар ҳали ҳам юқори академик кўрсаткичларни кўрсатди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг