Олимлар меҳнат унумдорлиги формуласини ишлаб чиқдилар: 75 дақиқа иш ва 33 дақиқа дам олиш

Кўпроқ ишлаш самаралироқ ишлашни англатмайди. 2024 йилда 6000 кишидан олинган маълумотлар таҳлилига асосланган тадқиқот тақдим этилди. Унга кўра, энг яхши натижаларга 75/33 сикл бўйича ишлайдиган ходимлар эришади: 75 дақиқа диққатни жамлаган иш, кейин 33 дақиқалик танаффус, деб ёзади The Daily mail DeskTime платформасига таяниб.
DeskTime бош директори Артис Розенталснинг сўзларига кўра, бу цикл тўлиқ масофадан ишлашдан кўра, офис ичида ўтириб ишлайдиган ишчилар учун яхши ишлайди.
"Офисда ишлаганда, табиийки, биз кўпроқ танаффуслар қиламиз - кофе ичиш, ҳамкасблар билан суҳбатлашиш ва ҳоказо. Гарчи бу танаффуслар дастлаб самарасиз бўлиб кўринса-да, улар батареяларимизни заряд қилиш учун жуда муҳим ва ходимларнинг фаровонлигига ҳисса қўшади", - деди, Розенталс.
Компания илгари ҳам шунга ўхшаш тадқиқотлар ўтказган. 2014 йилда 52/17 интервал, 2021 йилда эса 112/26 самарали деб ҳисобланган.
Розенталс тушунтирганидек, натижаларга иш форматидаги глобал ўзгаришлар таъсир кўрсатди. Хусусан, 2021 йилда асосий эътибор масофавий ишлашга қаратилди, бу эса шахсий ва профессионал вақт ўртасидаги мувозанатни сақлашни қийинлаштиради.
"Гибрид ишнинг кенг тарқалганлигини инобатга олган ҳолда, янги 75/33 нисбати офис ишларини қайта тиклаш билан боғлиқ бўлиши мумкин", деб таъкидлайди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter