Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Огоҳлик даъвати: Президентнинг БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясидаги нутқини ўқиб

Огоҳлик даъвати: Президентнинг БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясидаги нутқини ўқиб

Иллюстратив фото

(Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP 29)даги нутқини ўқиб)

Глобал моҳиятга эга бўлган нутқлар ўзининг залворли мақсади, халқаро масалаларга дахлдорлиги билан ажралиб туради. Унда даъват ва маслаҳат, таҳлил ва таклиф ҳукмрон бўлади.

Президентимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясидаги нутқи бунга яққол мисолдир.

Нутқ Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга миннатдорлик ва замонавий иқлим таҳдидларига қарши курашиш йўлида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлаш эътирофи билан бошланди.

Иқлим ўзгаришлари бугунги кунда асосий глобал таҳдидга айланиб бораётгани, геосиёсий зиддиятлар кучайишига бевосита таъсир кўрсатаётгани кузатилмоқда.  Иқлим ўзгаришлари бутун дунё бўйлаб бир қанча экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. Бу асосан қуйидагиларда намоён бўлади:

  1. Ҳаво ҳароратининг ошиши; Иқлим ўзгариши билан ҳаво ҳарорати глобал миқёсда ортиб бормоқда. Бу глобал исишга олиб келиб, аҳолининг саломатлигига таъсир қилади, шунингдек, қишки мавсумлар қисқаришига ва қиш жадаллигининг пасайишига сабаб бўлади.
  2. Қўрқувли табиий офатлар; Иқлим ўзгариши кучли қўрқувли табиий офатлар (давомли сув тошқини, қурғоқчилик кабилар) тез-тез содир бўлишига сабаб бўлади. Бу офатлар одамлар учун жуда катта фожиаларга, шу жумладан, йўқолишлар ва иқтисодий йўқотишларга олиб келиши мумкин.
  3. Табиий ресурсларнинг йўқолиши; Иқлим ўзгариши табиий ресурсларга (масалан, сув ва озиқ-овқат) таъсир кўрсатади. Қурғоқчилик ёки сув заруриятлари ортиши сув ресурсларини қисқартиши, шунингдек, юқори ҳароратлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тақчиллигини келтириб чиқаради.
  4. Турли ҳудудлардаги фарқлар; Иқлим ўзгариши камбағал ва инфратузилмаси заиф мамлакатларда катта таъсир кўрсатади. Бу мамлакатларда табиий офатлар, сув танқислиги ва қишлоқ хўжалиги самарадорлигининг йўқолиши одамларнинг турмуш даражасини янада пасайтиради ва миграцияга олиб келади.
  5. Биологик турлиликнинг йўқолиши; Иқлим ўзгариши кўплаб ўсимликлар ва ҳайвонлар турларининг йўқолишини тезлаштиради. Микро ва макро экологик тизимларда мувозанат бузилиши, биологик турлиликнинг йўқолиши дунёдаги экотизим ишлашини бузиши мумкин.
  6. Иқтисодий таъсирлар; Иқлим ўзгариши иқтисодий соҳаларга ҳам катта таъсир кўрсатади. Қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, транспорт ва энергетика соҳаларидаги катта йўқотишлар, шунингдек, табиий офатлардан келиб чиқадиган зарарлар иқтисодий ўсишни пасайтиради.
  7. Аҳоли миграцияси; Иқлим ўзгариши одамларнинг турмуш шароитлари бузилишига сабаб бўлиб, уларни яшаб турган жойларини тарк этишга мажбур этади. Бу миграция ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий муаммоларга олиб келиши мумкин, чунки ҳар бир ҳудуднинг ресурси чегараланган бўлиши мумкин.
  8. Сув тозалиги ва ҳаво сифати; Сув ва ҳавонинг ифлосланиши саломатлик масалаларида муаммоларни келтириб чиқаради, хусусан, аллергия ва нафас йўллари касалликларининг ортишига сабаб бўлиши мумкин.

Мана, кўряпсизми, битта муаммо яна қанчадан-қанча муаммоларни изидан эргаштириб келади. Шунинг учун ҳам бу БМТ доирасида кўрилиши ва қўйилиши бежизга эмас.

Президентимиз ўз нутқида бу борада режалаштирилган ишларни бирма-бир қайд этди.

«Яшил» энергетика улушини 40 фоизгача оширамиз. Электромобил ва «яшил» водород кластерлари, қуёш ва шамол генерация хабларини яратяпмиз. «Яшил макон» дастуримиз доирасида кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтиряпмиз.

Қўшни мамлакатлар билан Минтақавий иқлим стратегиясини ҳаётга татбиқ қилмоқдамиз. Шу кунлари Европага «яшил» энергия етказиш бўйича кўп томонлама битимни имзолаймиз».

Табиийки, иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун халқаро ҳамкорлик ва самарали сиёсатлар, шунингдек, барқарор энергия манбаларига ўтиш, ёки барқарор ресурсларни бошқариш каби чоралар талаб қилинади.

Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари бу билан боғлиқ ҳал этиладиган масалаларни ҳам кўндаланг қўйди ва таклифлар киритди.

Иқлим туфайли йўқотиш ва зарарларни баҳолаш бўйича халқаро марказ таъсис этиш, БМТ шафелигида Дарё экотизимларининг бутунлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича мажбуриятлар тўғрисидаги декларацияни ишлаб чиқиш, кўп томонлама етакчи тузилмалар иштирокида ўсимликларнинг иқлим ўзгаришларига чидамлилигини ошириш учун Генетик ресурсларнинг минтақавий банкини ишга тушириш, иқлим ўзгаришларидан зарар кўраётган мегаполис ва шаҳарларнинг барқарор ривожланиши бўйича илғор билим ва амалиётлар трансфери учун Жаҳон иқлим пойтахтлари алянсини ташкил этишни ва унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш ва ҳоказо. 

Президент нутқи мукаммал, пухта ишлангани, конкрет масалалар ва таклифлар қўйилгани билан Кенгаш иштирокчиларининг нутқидан кескин фарқланиб турди.

Унда эътироф этилганидек, Ўзбекистон умумий фаровонлик ва «яшил» тараққиёт йўлида очиқ мулоқот ва шерикликка доим тайёр бўлган халқнинг хитоби ўрнида янгради.

Ҳар қандай огоҳлик ва ҳушёрлик аслида ҳар қандай хавф ва кулфатларнинг олдини олиш эканини ушбу нутқ яна бир карра исбот этди.

Раҳимбой Жуманиёзов,
«ТИҚХММИ» Миллий тадқиқот университети профессори

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг