Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кучли ва кучсиз паспортлар эълон қилинди

Энг кучли ва кучсиз паспортлар эълон қилинди

Фото: International Investment

Канаданинг Arton Capital консалтинг компанияси талқинига кўра, Бирлашган Араб Амирликларининг паспорти — дунёдаги «энг кучли» паспорт.

Амирликлар паспорти билан 121 мамлакатга визасиз борса бўлади. Қолаверса, амирликлар фуқароси визани 59 мамлакатга етиб борганидан сўнг расмийлаштириши мумкин, фақат 18 мамлакатга боришдан аввал рухсат (виза) олиш керак. Умуман олганда, БАА паспорти 180 балл тўплади.

Рейтингда кейинги ўринларда: Германия, Швеция, Финляндия, Люксембург, Испания, Франция, Италия, Нидерландия, Австрия, Дания, Швейцария ва Жанубий Корея.

Ўзбекистон (72 балл) паспорти 69-ўринда (яна 6 мамлакат 69-ўринда): визасиз — 28 мамлакат, етиб боргандан сўнг виза олиш — 44 мамлакат, виза талаб қилинади — 126 мамлакат.

Рейтингдаги қўшниларимиз.
Манба: Passportindex.org

Солиштириш учун: АҚШ (172 балл) паспорти билан 116 мамлакатга, Россия (123 балл) паспорти билан 78 мамлакатга визасиз бориш мумкин.

«Энг кучсиз» паспорт Афғонистонники (38 балл), фақат 5 мамлакат афғон фуқароларига визасиз киришга рухсат берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг