Адлия вазирлиги «MY5»ни огоҳлантирди. Бошқа телеканалларнинг «шохи» борми?
«Учбурчак» кўрсатувининг ўша машҳур сони, яъни қайнотаси келинига севги изҳор қилгани танқид остига олинган эфирни эслайлик. Тўғри, бу мавзу ижтимоий тармоқларда хўб ва кўп танқид қилинди. Лекин кейин-чи, бугун бу оила маҳаллада қандай қилиб бош кўтариб юрган экан? Шу ҳақда бирор маротаба ўйлаб кўрдикми?