Шайх Абдулазиз Мансур: «Азиз-авлиёларга атаб қабристонларда қурбонликлар қилиш, қабрларни тавоф этиш бидъатдир»
Айрим кишилар шифо тилаб, бефарзандлар фарзанд талабида ёки бошқа ҳожатларини марҳумлардан сўраб, қабрларни тавоф қиладилар. Устун ва бурчакларни силаб, юзларини суриб, остонасини ўпадилар, нола қилиб: «Олдингизга умид билан узоқдан келдим, дуоларимни қабул қилинг», дея илтижо қиладилар. Бундай қилиш мумкин эмас.