Бизга «Зирапча» телекўрсатуви керакми?
14 нафар аёлнинг тақдири. Илк марта ушбу кўрсатув экран юзини кўрганида жуда кўпчилик бизга, бизни менталитетимизга шундай кўрсатув керакми, деган саволни ўртага ташлаган ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди. «Ўзини ўзи шарманда қилишнинг нима кераги бор» ёки «қизларни тақдири, уларнинг қилган хатоларига ўзлари айбдор, ахлоқсиз қизлар қатнашади», деб бу кўрсатувни бир шоудек қабул қилганлар ҳам йўқ эмасди.