
ФВВ огоҳлантиради: «йиллик тўлов» сўраб келган «пожарний»ларга ишонманг
Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланиши билан мамлакатимиз аҳолиси бўйлаб, айниқса, ҳудудларда махсус кийим-бошдаги шахслар ўзларини «давлат ёнғин назорати органи («пожарний») ходими» сифатида таништириб, фуқаролардан «йиллик тўлов» қабилида турли миқдордаги пул маблағларини мажбурий тарзда ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.