
«Сирли сукут»: Қўқон ҳокимияти ўзи пиширган «каша»ни кимга едирмоқчи?
«Каша»нинг ўзбекчаси «бўтқа»миди? Раҳмат. Бўтқа - парҳез таом. Ошқозонга ботмайди. Соғ-у носоғ бирдек паққос тушириши мумкин. Иштаҳа карнай бўлишиям шартмас. Таъб тортса - бўлди! Бироқ ошхона бўтқаси бошқа, давлат идорасида тайёрлангани бошқа-да. Ошхона бўтқасининг ишқивозлари сероб. Мутасадди идораларда «пиширилган»нинг хўрандаси йўқ: бунақаси одатда ўзгага едирилади. Керак бўлса, мажбурлаб.