Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фуқароларга тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

13/07, 18:06

Ҳукуматнинг «Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси билан фуқароларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Энди маълумотномалар бериш бўйича ҳам давлат хизматлари кўрсатилади

23/11/2023

Ҳукуматнинг 612-сон қарори билан эндиликда жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти қабул қилинди.

Ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича ҳам электрон давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

27/09/2023

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизмати регламентини тасдиқлашга доир буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.  

Ҳайдовчилардан ишончнома талаб этиш тартиби бекор қилинади

05/05/2021

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (271-сон, 04.05.2021 й.) қабул қилинди.

ОТМда ўқиганликни тасдиқловчи маълумотномани онлайн олиш мумкин

02/12/2020

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уйдан чиқмай туриб ҳам олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганингизни тасдиқловчи архив маълумотномасини олишингиз мумкин.