Карим Баҳриев: «Суд ҳокимияти ва матбуот эркин бўлмаса коррупцияни йўқотиш асло мумкин эмас»
Аслида матбуотнинг, сўз эркинлигининг катта ҳиссаси амалдорлар учун фойдали. Журналист бирор нарсани гапирса, танқид қилса, зарар қилмаётгани, уларнинг фойдаси учун эканини тушуниши керак. Журналистлар ҳамма нарсани ўйлаши керак.