хавфли чиқиндиларни бошқариш борасида хориж тажрибаси ўрганилди
Экология вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази бош директор ўринбосари Тимурлан Айтмуратов Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган «Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб юбориш устидан назорат қилиш тўғрисида» Базел конвенцияси очиқ ишчи гуруҳининг 14-йиғилишида иштирок этди.