Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шумқадам» аёл: иккита «Титаник»ни чўктирган стюардесса

08/03/2018

Машҳур «Титаник» кемасининг фожиали тақдири барчамизга маълум. У ўзининг илк рейсидаёқ ҳалокатга учраган ва уммон қаърига ғарқ бўлган. Лекин «Титаник»нинг иккита «ака-ука»си бўлганини ҳамма ҳам билавермайди. Энг қизиғи, ушбу кемаларнинг ҳам тақдири аянчли якунланган. Шунингдек, ҳар учала кеманинг шум тақдирига бир аёл кишининг боғлиқлигидан-да кўпчилик бехабар.