Болалар омбудсмани Қашқадарёда ўқувчи қизлар унаштирилиши билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди
Косонда 18 ёшга тўлмаган қизнинг тўйи тўхтатилган бўлса, Кўкдалада 3 та ҳолатда қизлар ва уларнинг ота-оналари унаштирув ёки тўйга тайёргарлик бўлмаганини билдирган.
Қизнинг туғилган кун санасини кўрсатинг! Ёхуд ёш қизалоққа нега қўша қари (ким билан) деб тилак билдирилди?
Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 7-синф қиз унаштирилгани ҳақида видеолавҳа тарқалди ва кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеолавҳани бир эмас, икки эмас, уч эмас нақ тўрт марта кўрдим.