Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Видео. Шавкат Мирзиёев ўтган йили Наврўзни қандай кутиб олган эди?

20/03/2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда жойлашган Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган сайилда иштирок этиб, боғни айланган ва одамлар билан суҳбатлашган. Шундан сўнг давлат раҳбари парламент аъзолари, дипломатик корпус вакиллари билан бирга байрамона безалган дастурхонда меҳмон бўлган.

21 март куни Тошкентнинг қайси ҳудудларида байрам сайиллари ташкил этилади? Рўйхат билан танишинг!

20/03/2018

Тошкент шаҳрининг 21 та ҳудудидаги марказий майдонларда «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан сайиллар ташкил этилмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларнинг рўйхатини тақдим этилди. Тадбирлар 21 март куни соат 10:00 да бошланиб 18:00 га қадар давом этади.