Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туретта синдроми ёки ўқитувчи ҳақида фильм. Нега бизнинг киночиларга қалб етишмайди?

04/12/2018

Мен баъзи кино ижодкорларни қалбсиз инсонлар деб ўйлайман. Чунки ҳар қандай ижод намунасини яратиш учун инсон фақат катта қалбга эга бўлиши керак. Қалбсиз яратилган нарсалар эса ҳамиша усти ялтироқ, ичи қалтироқ бўлиб қолаверади.