Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёдаги «тоза ҳудуд» корхонаси истеъмолчиларига 3,2 млрд сўм пулларини қайтариб беради

20/09, 11:16

Сурхондарё вилояти «Тоза ҳудуд» ДУКда 2024 йил 2-ярим йиллик иш режасига мувофиқ мавжуд тартиб-қоидаларга риоя қилмаган ҳолда, яъни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилмасдан (тасдиқламасдан) ёки келишиб олмасдан қўлланилиши натижасида 522,6 млн сўм ҳамда кўрсатилмаган хизмат учун 2,7 млрд сўм, жами 3,2 млрд сўм миқдорида ортиқча даромад олинганлиги ҳолати аниқланди.