Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтди
Тоҳиржон Рапиқов Вазирлар Маҳкамасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятини бошқаради.
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
2016 йилдан бери Мингбулоқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Тоҳиржон Йўлдошбоевич Рапиқов Наманган вилояти ҳокимининг қарорига кўра, Наманган вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.