
«Саҳрода битта бозор – хоҳлаган бозорингга бор»ми?
Зангиоталик Бахтиёр Инаев туманнинг «Тариқ тешар» маҳалласи ҳудудида 3 гектар боғининг бир чеккасига бундан 10 йил олдин 300 дона терак экканди. Деҳқончилик асносида теракларини ҳам парваришлади. 2014 йил ўша ерга ҳокимият қарори билан намунали уйлар қуриладиган бўлди.