Нолиш ҳам бир «касб», танқидчилик ҳам «шараф»
Мурожаатчиларнинг маълум бир қисми шу бугунги кун билан умр ўтказади, арзимас муаммоларни енголмай ҳалак ва энг ғалатиси уларда боқимандалик кайфияти мавжуд. Давлат ҳаммасини ечиши лозим, кимдир ҳозироқ келиб менинг масаламни ҳал қилиши шарт, деган фикрда яшашади.