Бугун «Сайёралар паради» бошланади: хавотир ўринлими?
Шанба оқшомидан (қоқ тунда) осмондаги Юпитер ва Сатурнни, Тошкент вақти билан соат 04:00 лардан бошлаб Марсни ва тонг отишига яқин паллаларда Зуҳро (Венера) сайёрасини оддий кўз билан ҳам кузатиш мумкин. Ҳозир Қуёш ёруғида кўринмаётган митти Меркурий эса 22 июлга бориб ўзини кўрсатади.