Ростов-Донда «Ош фестивали» бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб 22 сентябрь куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида «Ош фестивали» бўлиб ўтди.
Шомуродовнинг голи «Ростов»ни мағлубиятдан қутқариб қолди
Учрашувнинг 25-дақиқасида меҳмонлар пенальтидан гол уриб олдинга ўтиб олишди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мазкур баҳснинг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва бу ўзгариш самара бермай қолмади.
Элдор Шомуродов — «Машъал», «Ростов», Ривалдо ҳақида катта интервью
Ўйин вақтида қандайдир қаҳрамонлик қилдим, деб ўйлаганим ҳам йўқ. Шунчаки тўпни менга етказиб беришди: олдинда икки ҳимоячи бор эди, бизникилардан эса ҳеч ким йўқ. Агар бирор жамоадошим бўлганда, тўпни унга узатган бўлардим. Ҳеч ким бўлмагани учун ҳужумни ўзим якунлашимга тўғри келди.
Элдор Шомуродов беш дақиқада икки гол уриб, «Ростов»га ғалаба келтирди
Эътиборлиси, ҳар икки жамоа таркибида ўзбекистонлик футболчилар тўп суради. Ўтган йили «Ростов» сафига бориб қўшилган Элдор Шомуродов бугунги учрашувда жамоасига ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилди.